Махсус акция орқали берилган нарсани олса бўладими?

18.01.2018 19:40 1028

Савол

Баъзи дўконлардан харид қилинса, акция қилиб қўшимча нарсалар беради. Қўшимча нарсани олса бўладими?


Жавоб

Сотаётган молини бозоргир қилиш ёки дўконга кўпроқ одам киришини таъминлаш мақсадида сотувчи томонидан айрим тадбирларни уюштириши ҳалол саналади. Чунки буни сотувчи томон ўз ихтиёри билан ва қимор ҳамда алдовдан холи шаклда амалга оширмоқда.

Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад