Соч эктириш

13.09.2017 09:55 330

Савол

Тепакал бўлиб қолган йигит соч эктириши, ёки парик кийиши мумкинми?


Жавоб

Бу ишлар “Аллоҳ соч уловчи ва улатувчини лаънатласин”, ҳадиси остига кириб қолади. Бу тўғридаги муҳаққиқларнинг хулосаси шуки, агар соч эктирганда оддий соч каби давомли ўсадиган бўлса бунда алдов ва ҳийла йўқдир. Аммо муваққат ўсиб, бир муддат ўтгач тўкиладиган бўлса бу алдов ва ҳийладир. Хусусан бу ишни турмуш қуриш вақтида, ёки бошқа жинсни фитналаш қасдида бўлса, шубҳасиз ҳаромдир. Аммо мазкурларни мақсад қилмаса ҳаром эмас.

Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад