Тўйда рақс тушиш

07.01.2018 14:30 5931

Савол

Ассалому алайкум устоз, йигитлар ва қизлар алоҳида бўлган тўйларда (бунда тўйхонанинг биринчи қавати йигитлар учун, иккинчи қавати қизлар учун) йигитлар ўйин-кулгу қилиб рақсга тушишлари жоизми?


Жавоб

Тўйларни эълон қилиш, жонлиқ сўйиб зиёфат бериш ҳақида кўрсатмалар бор.

Аёллар никоҳ тантаналарини ўтказишлари мумкин. Фақат қуйидаги шартларга кўра:

1. Эркак ва аёллар мутлақо аралашмаслиги.

2. Аёллар ўзаро ҳам шаръий либос чегараларига риоя қилиши.

3. Тантаналар беадаб қўшиқ ва мусиқалардан холи бўлиши. Пайғамбар алайҳиссалом аёлларнинг никоҳ тантаналарини мубоҳ қўшиқ ва дуфф деб номланган мусиқа асбобини чалиб ўтказишга рухсат берганлар. Аммо эркакларнинг мусиқа садолари остида рақсга тушишлари шариатимизда йўқ.

Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад

 

07-01-2018