Диний таълимда докторантура тизими ташкил этилмоқда

14.09.2017 14:00 696

Республикамизда биринчи маротаба Тошкент ислом институтида олий диний ўқув юртидан кейинги таълим – ислом фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини беришни назарда тутувчи таянч докторантура ҳамда ислом фанлари бўйича фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасини беришни назарда тутувчи докторантура тизими ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг muslim.uz порталида хабар берилди.

Хабарда айтилишича, бу орқали республикамиздаги диний таълим муассасалари педагог ходимларининг илмий салоҳиятини янада ошириш ҳамда Ислом цивилизация маркази ва бир қатор илмий марказлар – Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ҳадис маркази ва мамлакатимиз вилоят марказларида ташкил этилаётган илмий марказларни малакали илмий ходимлар ва фан докторлари билан таъминлаш имкони яратилади.

Аввалроқ azon.uz сайтида Тошкент Ислом академияси va Тошкент Ислом институтида махсус сиртқи бўлим очилиши ҳақида хабар берилган эди.