Имом Термизий масжидида қурилиш қандай кетмоқда?

30.08.2017 06:32 695

Жорий йилнинг 21 апрел куни Президент Шавкат Мирзиёев Олмазор туманига қилган ташриф чоғида 1876 йилда асос солинган Имом Термизий масжидини кўздан кечириб, уни қайтадан қуриш бўйича кўрсатма берган эди.

19 июль санасида муфтий Усмонхон Алимов бошчилик уламолар, масжид қавми ва маҳалла фаоллари билан биргаликда биринчи ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтган эди.

Азон.уз лойиҳаси ижодкорлари сайт ўқувчилари учун эрта тонгда масжид қурилишидан фоторепортаж тайёрлаб келди.

Маълум бўлишича, ҳозирги вақтда 110 дан ортиқ киши масжид қурилишида хизматда бўлиб, эрта тонг бўлишига қарамасдан усталарни иш майдонидан топдик.

Янги масжиднинг умумий майдони 5000 метр квадрат бўлиб, ундан қурилиш майдони 2480 метр квадратни ташкил этади. Масжид ертўла билан биргаликда 3 қаватдан иборат бўлади.

Суратлардан кўриниб турибдики, ертўла ва биринчи қаватдаги ишлар тугаш жараёнида. Усталар эртани эрта, кечни кеч демасдан қурилишни тезроқ якунлаб, халқимиздан дуо олиш ниятидалар.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг ушбу масжидга ташрифи чоғида, “Биз масжидни одамлар шунчаки келиб кўриши учун эмас, Аллоҳнинг розилигига эришиш учун қуришимиз зарур” деган гаплари халқ орасида хурсандчилик билан кутиб олинган эди.

Темурбек АДҲАМОВ,
Azon.uz учун махсус фоторепортаж