Москвада Қуръон байрами нишонланади

14.09.2017 06:43 232

8 октябрь куни Москвадаги Crocus City Hall концерт залида ўтказиладиган XVIII қорилар халқаро мусобақаси доирасида Қуръон байрами ҳам ўтказилади. Танловнинг якуний қисмида 5 нафар қори иштирок этади, дея хабар тарқатмоқда Islam-Today.

Нашрда таъкидланишича, мазкур байрамда ҳар йили бир неча минглаб одамлар йиғилади. Бу йил ҳам меҳмонларни кенг қамровли дастур кутмоқда. Хоҳловчилар маъруза тинглаши ва маҳорат дарсида қатнашиши мумкин.

Бундан ташқари, байрам тадбирида қатнашганлар ҳаж ва умрага, қолаверса Туркия ва Марокашга саёҳат учун йўлланма эгасига айланишлари мумкин. Шунингдек, тадбир доирасида ҳалол маҳсулотларнинг хайрия текшируви (дегустация, таътиб кўриш) ҳам ўтказилади.