Оффа қироли ва олтин танга

14:06 07.09.2017 358

Археологик топилмалар ўн икки аср аввал мавжуд бўлган халқаро иқтисодий ва савдо алоқаларининг кўринишини қайтадан тиклашга ёрдам берди. Бунда мусулмон давлатларининг минглаб тангалари Европанинг Германия, Финландия ва Скандинавия мамлакатлари ҳудудидан топилган. Islam-Today.ru «1001 кашфиёт ёхуд мусулмонларнинг замонавий цивилизациясига қўшган ҳиссаси» китобидан махсус маълумотларнинг таржимасини чоп этишни давом эттирмоқда. Британия музейида сақланаётган ғаройиб танга Буюк Британиядаги археологик қазилмалар пайтида топилган. Олтин манкус (Англо-Саксон олтин пенни тангаси - таҳр.) қиймати 30 кумуш пенс (Британия пул бирлиги - таҳр.)га тенг бўлган. Мерсия ва Англия ҳукмдори ва Англо-Саксония қироли Оффа уни XVIII асрда зарб этишга буйруқ берган. Ундан ташқари, кумушни зарб қилиш технологиясини йўлга қўйган. Олтин манкуснинг хусусияти шундаки, у ҳижрий 157 йил (милодий 774 йил)га таалуқли бўлган Аббосийлар сулосасидан Ал-Мансур халифанинг олтин динори нусхасидир. Танга ёши 1230 йилдан ошади. Унга зарб этилган араб ёзуви «Аллоҳдан ўзга Худо (илоҳ) йўқ ва Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Аллоҳнинг расулидир»ни англатади. Танга қиррасидаги ўйма нақшниг давомида «Бошқа динлардан устун бўлган Ҳақиқат дини ва тўғри йўл-йўриқ билан юборган Аллоҳнинг расули – Муҳаммаддир» деб ёзилган. Ҳақиқий тангадан асосий фарқи – қиролнинг ўз исми ОФФА РEКС тасвирланган тамғадир. Мерсия ҳумкдори қирол Оффа милодий 157 йил (мил. 774 йил)га таалуқли Аббосийлар сулосасидан бўлган халифа Ал-Мансур олтин динор нусхасини яратди. У бир томонида шаҳодат ва иккинчи томонида Оффа қироли номи акс этган деярли ўхшаш нусха эди. Олимлар инглиз қироли нега араб тангасининг нусхасини яратганидан ҳайратда эди. Баъзилари қирол исломни қабул қилди деб ўйлашарди, бироқ эҳтимоли юқори бўлган сабаблардан бири – бу пуллар араб ерларидан ўтиб саёҳат қилувчи муҳожирлар савдо қилиши учун яратилган эди. Танга араб усталари томонидан яратилмаганлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ эди. Чунки "йил" сўзи арабчада хато билан ёзилганди. Бинобарин, танга нусхаси англо-саксон усталари томонидан яратилган. Қазилмалар вақтида ислом савдогарчилиги ва пул бирлигининг Европага таъсири кўплаб далиллари топилган. Топилган тангалар Оффа Аббосийлар сулосаси ярим дирҳами оғирлиги ва моҳиятига тенг бўлган кумуш пеннини муомалага киритганлигидан далолат бермоқда. Буюк Карл I пул бирлиги – ёхуд у мослаштирлган денариус қиймати – дирҳам 2/3 қисмига тенг. Византия милиаресиони оғирлиги ва қиймати араб дирҳами қийматигача "яхшиланган". Қирол Оффа араб тангаларини зарб қилган, аммо мусулмон бўлмаган. Католик бўлган испания шахзодаси Алфонсо VIII тангани нафақат араб тилидаги ёзувлар, балки ўзига нисбатан «Католиклар Амири», Рим Папасига эса «Исо Черкови Имоми» кўринишидаги мурожаат тасвирланган ёзувлар билан безатилишига буйруқ берган.

Манба: Islam-Today.ru

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!