Саудияда аёлларнинг машина ҳайдашига рухсат берилиши мумкин

14.09.2017 12:42 147

Саудия Арабистонида аёлларнинг машина бошқаришига тез орада рухсат берилиши мумкин. Яқин кунлар ичида мамлакат ҳукумати айнан шу масалани кўриб чиқади, дея хабар бермоқда Islam-Today.

Ушбу масала юзасидан ҳужжатлар тайёрланиб, Маслаҳат Кенгаши (Мажлис аш-Шура)га киритилган. Саудия ОАВда тарқатилган хабарларга кўра, мамлакатдаги ҳуқуқ тартибот органларининг кўплаб ходимлари мазкур қарорни қўллаб-қувватламоқда. Мазкур ҳужжат бир ой ичида кўриб чиқилади.