Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

100 ёшли фашистлар концлагери қўриқчиси судланмоқда

1151

Associated Press агентлиги хабарига кўра, Берлин яқинидаги Заксенхаузен концлагерида қўриқчи бўлиб ишлаган 100 ёшли Йозеф С. исмли эркак Германияда судга тортилган.

Нацист 1942 йилдан 1945 йилгача Заксенхаузенда кўнгилли бўлиб хизмат қилганликда гумон қилинмоқда. Шунингдек, у 3518 кишининг қотиллигига шерикликда айбланмоқда.

Гумонланувчининг адвокатининг айтишича, унинг ҳимоячиси қўйилган айбловларга изоҳ беришни истамайди.

Қайд этилишича, судланувчи ёши катта бўлишига қарамай, суд жараёни учун етарлича соғлом ҳисобланади.

ОАВ таъкидлашича, 1936 йилдан 1945 йилгача Заксенхаузенда юз минглаб одамлар қамоққа олинган. Ўн минглаб маҳбуслар очлик, касаллик, мажбурий меҳнат, шунингдек, тиббий тажрибалар ва СС томонидан тизимли йўқ қилиш операциялари натижасида вафот этган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

335 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

647 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

441 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

231 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

933 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1038 18:30 24.01.2022
« Орқага