Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Тарих

106 йил олдин Жиззах қўзғолони бўлган эди

1695

13 июль 1916 йил - Туркистон генерал-губернаторлигининг Жиззах уездида аҳолининг "мардикорлик"ка олиш тўғрисидаги фармонга норозиликлари билан мустамлакачилик тузумига қарши умумий қўзғолонлар бошланади.

Қўзғолон Жиззах уездининг Жиззах шаҳридан ташқари Ўзбек, Равот, Қоратош, Сангзор, Совруқ, Боғдон, Фориш, Ём, Қоратол, Чашмаоб каби волостларида ҳам бўлиб, унга Назирхўжа эшон, Абдураҳмон жевачи, Қосимхўжа эшонлар раҳбарлик қилади.

Қўзғолонни бостириш учун 14 июль Самарқанддан 90 кишилик ҳарбий бошлиқлар ротаси, Оренбург казаклари сотняси, 16 июль Тошкентдан 12 та рота, 6 тўп, 3 та казак сотнялари, сапёрлар ротасидан иборат жазо қўшинлари юборилади.

Қўзғолонни бостириш жараёнида Жиззах шаҳри ва атроф қишлоқларга ўт қўйилади, аҳолини ёппасига қириш, шаҳар-қишлоқлардан аҳолини чўлга қувиш, қўзғолончиларни намойишкорона ўлдириш ишлари амалга оширилади.

Мустамлакачилик тузумига қарши 1916 йил ҳаракатлари деярли бутун Туркистон ўлкасида бўлиб ўтади.

Туркистон кутубхонаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Буюртмачининг пулидан ортса, олсам бўладими?

897 19:05 09.06.2023

Швециянинг терроризмга қарши қонунига Европа Иттифоқи “назаридан ўтиши” керак

567 17:41 09.06.2023

Мусо алайҳиссаломнинг ҳажлари

1122 16:55 09.06.2023

Душманимнинг душмани дўстимдир ёхуд Озарбайжон ва Исроил алоқалари ҳақида  

1173 14:03 09.06.2023

Япон аёл ота-онаси олдида иймон калимасини айтди

1958 11:03 09.06.2023

Тожикистонда Қатар амири иштирокида «Имоми Аъзам» жоме масжиди очилди

1083 09:46 09.06.2023
« Орқага