Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Қаршидаги қамоқхона маҳбуси ўз жонига қасд қилди. Бош прокуратура баёноти

1718

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёдаги қамоқхонада 19 ёшли йигит ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан Қарши махсус прокурори ходимларга нисбатан иш қўзғатганлиги ва тергов ҳаракатлари бошланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Аниқланишича, Қарши шаҳридаги манзил-колониясида жазо ўтаётган маҳкум Д.Ж. муассасада жойлашган озиқ-овқат дўконидан чиқиб, чўнтагида бўлган соқол олиш учун мўлжалланган олмос бўлаги (лезвие) билан қорнини ва қўлларини 3-4 маротаба тилган. Ҳолат юзасидан тайинланган суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, маҳкумда енгил тан жароҳатлари аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, Қарши махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Шунингдек, Қарши махсус прокурори колония ходимларига нисбатан иш қўзғатганлиги ва тергов ҳаракатлари бошланганлиги ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди», — дейилади матбуот котиби хабарида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбек олимлари сувни зарарсизлантириш учун махсус қурилма ихтиро қилишди

723 21:05 22.01.2022

Туркияда ўзбекистонлик аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди

386 20:05 22.01.2022

Ўзбекистонда сертификатга эга рус тили ўқитувчиларига устама ҳақ тўланади

258 18:05 22.01.2022

Мисрга боришни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

1010 12:05 22.01.2022

Ўзбекистондан Покистонга Афғонистон орқали ўтадиган темир йўл йўналиши тасдиқланди

1403 18:10 21.01.2022

2021 йилда Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмалари ҳажми ошди

302 16:35 21.01.2022
« Орқага