Германиянинг Munich Re суғурта компаниясининг ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилда дунё бўйлаб табиий офатлардан кўрилган зарар 280 миллиард долларни (тахминан 247 миллион евро) ташкил этди.
Табиий офатлардан кўрилган зарарнинг катта қисми – қарийб 145 миллиард доллар – ўтган йили бўронлар, сув тошқинлари, торнадолар ва ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилишидан азият чеккан Америка Қўшма Штатларга тўғри келди.
Компания ўтган йил июль ойида Германияда содир бўлган вайронкор сув тошқинидан кўрилган зарарни 40 миллиард доллар (тахминан 33 миллиард евро) деб баҳолади. Бу мамлакат тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. Тошқин сон-саноқсиз биноларни ювиб кетган, инфратузилмага, хусусан, темир йўллар, автомобил йўллари ва кўприкларга жиддий зарар етказган, 220 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Қўшни Бельгия ва Голландиядаги вайронагарчиликлар ҳисобга олинса, Ғарбий Европада сув тошқинларидан кўрилган жами зарар 54 миллиард долларни (46 миллиард евро) ташкил этди.