Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

2021 йилда қанча хорижлик Россия фуқаролигини олгани бўйича маълумот берилди

1718

Жорий йилнинг 11 ойида Россия фуқаролигини олган хорижий фуқаролар сони 667 939 кишини ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 105 минг кишига кўпдир. Бу ҳақда ТАСС Ички ишлар вазирлигининг миграция вазияти ҳақидаги хулосаси бўйича хабар берган.

«2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Россия фуқаролигини олиш тўғрисида қарор қабул қилган шахслар сони 667 минг 939 нафарни ташкил этди», — дейилади материалларда. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 563 342 нафарни ташкил этган эди. 

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 11 ойи давомида 8 миллион 983 минг 944 киши бўлган бўлса, жорий йилда — 11 миллион 895 минг 887 нафар одам миграция пропискасида рўйхатга олинган. Шу билан бирга, визали мамлакатлардан чет элликлар Россияга камроқ кира бошлаган. «2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 183 157 та виза берилди», — дейилади хабарда. 2020 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 206 мингдан ортиқни ташкил қилган.

Сентябр ойи охирида Россия ИИВ Миграция масалалари бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова Россия фуқаролигига талаб ортиб бораётганини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, Россия фуқаролигини олишни хоҳловчиларнинг катта қисмини Украина, Беларус, Молдова ва Қозоғистон фуқаролари ташкил этади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Латвиялик руслар Россия тажовуз қилса Латвияни ҳимоя қилади(ми?)

638 19:40 15.08.2022

Россия ФНБси турк лираси, юан, рупий билан тўлдирилади(ми?)

247 15:30 15.08.2022

Россияда ўзбекистонлик кишини уриб юборган ҳайдовчи қочиб кетди

248 13:57 15.08.2022

Россия Мудофаа вазирлиги Харковдаги бир қишлоқда назорат ўрнатганини эълон қилди

286 13:30 15.08.2022

Россия Украинада ҳарбий ҳаракатларини кенгайтирди

1071 18:19 14.08.2022

Уруш сабаб Украинада 100 га яқин кутубхона вайрон бўлди

234 18:15 13.08.2022
« Орқага