Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

30 йил ичида биринчи йўловчи поезди Душанбедан Тошкентга етиб келди 

410

Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон етакчиси Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Тошкент — Душанбе йўналишида йўловчи поездининг қатнови йўлга қўйилиши ҳақида  маълум қилган эди

Бугун 30 йил ичида биринчи йўловчи поезди Душанбедан Тошкентга етиб келди

Мазкур поезд Душанбедан ҳафтанинг душанба кунлари жўнаб, Тошкентга сешанба кунлари етиб келади. Тошкентдан ҳафтанинг ҳар сешанба куни жўнаб кетиб, Душанбега чоршанба куни етиб боради.

Маълумот учун: Тошкентдан Душанбегача темир йўл орқали бўлган масофа 916 км.ни ташкил этади. Поезд 21 соат давомида ҳаракатланади. 

301/302-сонли “Душанбе — Тошкент — Душанбе” йўналишида йўловчи поезди 10 та вагондан: 4 купе, 5 платскарт ва вагон-ресторандан иборат.

Сотув  муддатига  қараб чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда чипта нархи 381 476 сўмдан бошланади.

Чипталарни темир йўл кассаларидан ёки www.chipta.railway.uz, www.e-ticket.railway.uz сайтлари орқали харид қилиш мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

76 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

216 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

263 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

206 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

326 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

291 18:58 18.08.2022
« Орқага