Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

5 нафар қори талаба 30 пора Қуръони каримни бир кунда тўлиқ ёддан ўқиб берди

1584

Тошкент ислом институти 4-курс талабалари Илёсбек қори Шарофиддинов, Нуриллоҳ қори Сайдуллаев, 3-курс талабаси Оятуллоҳ қори Абдуқодиров, 1-курс талабалари Абдуллоҳ қори Комилов ва Саидбурхон қори Фазлиддинов 30 пора Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда ёддан ўқиб берди.

Қуръони каримни ўқиш жараёнини Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчилари Жаҳонгир қори Неъматов, Аҳмадхон қори Рашидов, Зафар қори Маҳмудов, Исломхон қори Убайдуллаев, Жаҳонгир қори Рўзиев, Адҳам қори Юсупов, Содиқжон қори Қурбонов, Элёр қори Аҳматқулов ва бошқа устоз ҳамда талабалар кузатиб бордилар.

Хатм якунида Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов Олий Маъҳадда анъанага айланаётган ушбу тадбирнинг аҳамияти тўғрисида маълумот берди.

Илёсбек қори, Нуриллоҳ қори, Оятуллоҳ қори, Абдуллоҳ қори ва Саидбурхон қори ҳамда уларнинг устозларига ТИИ ректори Уйғун домла Ғафуров ташаккурлар билдириб, мана шундай етук қориларни етиштириб чиқаришда ғайрат ва шижоат тилади.

Илёсбек қорига проректор Умиджон домла Ходжаев, Нуриллоҳ қорига кафедра мудири Соатмурод домла Примов, Оятуллоҳ қорига Қуръон ва тажвид ўқув курси бўлими бошлиғи Акмалхон домла Шокиров, Абдуллоҳ қорига Фазлиддин домла Сувонов ва Саидбурхон қорига Жаҳонгир қори Неъматов Олий маъҳад жамоаси номидан 5 та ноутбукни ҳадя сифатида топширди.

Таҳфизул Қуръон кафедраси қори устозларининг тинимсиз меҳнатлари эвазига Тошкент ислом институтида Қуръони каримни бир кунда тўлиқ ўқиб бериш анъанага айланмоқда. Айни пайтгача Қуръони каримни бир кунда ўқиб берган қори талабалар сони 20 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда Тошкент Ислом институти тарихида илк бор Ихтиёр қори Абдураҳманов Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда тўлиқ ўқиб берган эди. Шунингдек, Илҳом қори Ғофуров, Адҳам қори Отахонов, Фатҳуллоҳ қори Дадаев, Аҳмадуллоҳ қори Ғофуржанов, Ҳикматуллоҳ қори Рўзалиев, Сардорбек қори Жиямуратов, Сирожиддин қори Шодмонов ва Азимжон қори Мадаминжонов Қуръони каримни ёддан тўлиқ ўқиб, устозлар кўригидан ўтказиб олган эди.

Шунингдек, аёл-қизлардан Робия Нажмиддинова, Гулруҳ Кенжабек қизи, Мираҳмадова Ҳуснора, Маҳаматханова Мухлиса, Қурбанова Хадича ва Абдуллаев Фотима ҳам Аллоҳнинг каломини юқоридаги услубда ўқиб берган эди.

Маълумот: Қуръони каримда 114 та сура, 6236 та оят ва тахминан 1015030 нуқта, белги, 323670 ҳарф ва 77934 та сўз бор. Қуръон саҳифаланишига кўра 30 пора (жуз, қисм)дан иборат бўлиб, мусҳафнинг ҳар 10 вароғи бир пора ҳисобланади.



УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бугун Қозонда Қуръон мусобақаси бошланади: ўзбекистонлик қорилар ҳам қатнашмоқда

526 11:30 17.05.2022

Танзанияда Халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди

710 11:05 18.04.2022

Татаристон: болалар ўртасида Қуръон мусобақаси ўтказилади

377 15:55 11.03.2022

Қрим: Мотуридий номли мадрасада Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди

607 15:05 27.12.2021

«Қуръон мусобақаси – 2021» кўрик-танлови ғолиблари аниқланди

828 09:50 15.12.2021
« Орқага