Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

5G тармоғи: авиакомпаниялар эҳтимолий хавфдан огоҳлантирилди 

1109

Россия Федерал ҳаво транспорти агентлиги россиялик компанияларга хорижга парвозлар чоғида 5G тармоқларининг қурилмаларга мумкин бўлган таъсирини текшириш ва тайёрланишни тавсия қилган.

Бундай маслаҳат АҚШда 5G тармоқларини ишга тушириш фонида парвозлар билан боғлиқ муаммолар туғилган вақтда берилмоқда. Гап шундаки, ушбу тармоқлардаги частота диапазони бортдаги радио альтиметрларнинг частоталарига яқин. Ҳозирча аниқ далиллар бўлмаса-да, бу уларнинг ишлашига таъсир қилиши мумкин.

Бироқ, «Аэрофлот», Utair, Red Wings, S7 авиакомпаниялари Федерал ҳаво транспорти агентлигидан тегишли огоҳлантириш олган. «Аэрофлот» вакилларининг айтишича, учувчилар тавсияларга амал қилмоқда, бироқ улар радио баландлик ўлчагичлар ишида ҳеч қандай оғишларни қайд этмаган.

«Авиакомпания учувчилари ҳам 5G нинг радио альтиметрларнинг ишлашига таъсирига дуч келмадилар», дейилади S7 компанияси маълумотида.

Федерал ҳаво транспорти агентлиги ва Транспорт вазирлиги тавсияларга изоҳ бермаган.

Аввалроқ Emirates Airlines авиакомпанияси ушбу мамлакатда 5G тармоқлари ўрнатилгани сабабли АҚШнинг бир қанча шаҳарларига парвозларини тўхтатгани маълум қилинган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага