Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

8-қават деразасидан 3 ёшли қизчани қутқарган йигитга уй совға қилинди

7848

Шунингдек, «Фавқулодда вазиятлардаги жасорати учун» кўкрак нишони билан ҳам тақдирланди.

Кеча ижтимоий тармоқларда йигит ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, 8-қаватдаги квартиранинг деразасидан қулаб кетиши мумкин бўлган 3 ёшли қизалоқни қутқаргани акс этган видео тарқалди. Воқеа Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида юз берган.

 

«Кун қаҳрамони» дея эътироф этилган йигитнинг кўрсатган жасорати муносиб баҳоланди.

Собит Шонтақбаев Нур-Султан шаҳри ҳокими Алтай Кўлгиновнинг қабулида бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-маёр Иброҳим Қулшимбаев қаҳрамонни «Фавқулодда вазиятлардаги жасорати учун» кўкрак нишони билан тақдирлади. 

«Бу биз учун жуда муҳим. «G-парк» директорига катта раҳмат. Пойтахтдан 3 хонали квартирасовға қилишди.» , — деган у. 

Маълумот ўрнида: Қизалоқни қутқарган эркак ўзи кўп болали ота, у икки ҳафта олдин Қозоғистон пойтахтига иш излаб келган. Оиласи эса Қизилўрдада.  

Эрталаб соат 10 да ишга чиққан вақтда ҳовлида одамлар бақираётганини эшитиб қолади. 8-қаватда осилган болани кўриб, ёрдамга шошилади.

Унинг сўзларига кўра, қизча тахминан 10-15 дақиқа осилиб турган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Буюртмачининг пулидан ортса, олсам бўладими?

921 19:05 09.06.2023

Швециянинг терроризмга қарши қонунига Европа Иттифоқи “назаридан ўтиши” керак

582 17:41 09.06.2023

Мусо алайҳиссаломнинг ҳажлари

1149 16:55 09.06.2023

Душманимнинг душмани дўстимдир ёхуд Озарбайжон ва Исроил алоқалари ҳақида  

1187 14:03 09.06.2023

Япон аёл ота-онаси олдида иймон калимасини айтди

1967 11:03 09.06.2023

Тожикистонда Қатар амири иштирокида «Имоми Аъзам» жоме масжиди очилди

1087 09:46 09.06.2023
« Орқага