Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

9 май куни режадан ташқари тадбирлар ўтказиш тақиқланди

848

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, аҳоли саломатлигини сақлаш, мамлакатда эпидемиологик вазият кескинлашувига йўл қўймаслик мақсадида кеча Республика махсус комиссияси ахбороти эълон қилинган.

Унда юртимизда 9 май — Хотира ва қадрлаш байрами билан боғлиқ оммавий тадбирларни фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги ПҚ–5081-сон қарори билан тасдиқланган 9 май — Хотира ва қадрлаш куни, умумхалқ байрамига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури доирасида карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда амалга ошириш зарурлиги таъкидланган.

Хабарда келтирилишича, юқоридаги дастурда назарда тутилмаган бошқа ҳар қандай оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланган.

Ушбу карантин чекловига риоя этилиши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий ҳокимликлар, Миллий гвардия, ички ишлар органлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан назорат қилиниши маълум қилинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон аҳолиси Наврўзда кетма-кет 5 кун дам олади

1478 09:35 09.03.2022

Саудия Арабистони Рождество арчаларини импорт қилганини рад этди

1604 19:30 27.12.2021

Бугун Озарбайжонда байрам: Миллий тикланиш куни нишонланмоқда

792 11:00 17.11.2021

Сизга таъзим, азиз устозлар!

647 17:10 30.09.2021

Мустақиллик байрами сабаб дунёнинг диққатга сазовор жойларида Ўзбекистон байроғи акс эттирилади

2000 21:05 31.08.2021

Диний соҳа ходимларини мукофотлаш тадбири бошланди (фото)

2925 10:35 28.08.2021
« Орқага