Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Афинада қурилиши 14 йилга чўзилган масжид очилиш арафасида  

1004

Греция пойтахти Афинада қурилиши 14 йилга чўзилган ва кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлган илк расмий масжиднинг очилиши октябрь ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда. 

Аҳолисининг аксарини православ насронийлар ташкил этувчи Грецияда бу масжиднинг қурилишига кўплаб эътирозлар бўлди, бунинг оқибатида қурилиш ишлари чўзилиб кетди. “Kathimerini” газетасининг ёзишича, Греция бош вазири Кириакос Мицотакис июнь ойида масжидда тайёргарлик ишларини тугатишга кўрсатма берган. Масжиднинг очилиши учун фаррошлар, хавфсизлик ходимлари ва бошқа ходимлар тайинланган. 

Қарийб 850 м2 майдонда жойлашган жойлашган ва 350 кишини сиғдира оладиган масжиднинг минораси йўқ. Масжид учун 887 минг евро бюджет ажратилган. 

Афинада тахминан 250 минг мусулмон бор, улар саккизта намозхонадан фойдаланиб келади. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Афинанинг масжид ва мадрасалари

1139 18:45 08.06.2022

Греция – Туркия чегарасида бир неча муҳожир совуқдан ўлди

742 09:56 03.02.2022

Греция: ёнғин пойтахтгача етиб борди

1739 19:10 04.08.2021

Ўзбекистоннинг Афинадаги консуллиги ёпилади, Швецияда элчихона очилади

1761 20:30 05.05.2021

Ниҳоят: Афина масжидида илк бор жамоат бўлиб намоз ўқилди

1242 09:02 04.11.2020
« Орқага