Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Катта фиқҳ энциклопедияси: Фиқҳнинг тақсимотлари

754

(1-қисм2-қисм3-қисм4-қисм5-қисм6-қисм7-қисм, 8-қисм, 9-қисм10-қисм 11-қисм12-қисм13-қисм14-қисм 15-қисм 16-қисм)

Фиқҳнинг турли эътиборларга қараб турли тақсимотлари бор. Биз улардан қуйидагиларни зикр қилиш билан кифояланамиз:

а) далиллар эътиборига кўра масалаларнинг тақсимланиши:

42 – У икки қисмга бўлинади: биринчиси – собит бўлиш ва далолатида қатъий ҳужжатларга асосланган фиқҳ. Бунга намоз, закот, рўза ва имкони борларга ҳаж-нинг фарз эканлиги, шунингдек,зино, рибо ва хамр ичишнинг ҳа-ромлиги, ҳамда ризқнинг ҳалоллари мубоҳ экани мисол бўлади; иккинчиси – зонний далилларга асосланган фиқҳ. Бунга бошнинг масҳ этиладиган миқдорини аниқлаш, намозда тайин этилган қироат, ҳайз кўрадиган аёлталоқ бўлганда иддаси поклангандан сўнг тугайдими ёки ҳайздавомидами, саҳиҳ хилват маҳрни мукаммал қилиб, иддани вожиб этадими ва шулар каби бошқа масалалар мисол бўлади.

Олдин айтилганидек, заруратан динда маълум қатъий далиллар билан собит бўлган ҳукмлар фуқаҳолар наздида фиқҳ деб эъти бор қилинса-да, усулийларназарида у фиқҳ эмас.

б) фиқҳнинг мавзулари эътиборига кўра тақсимланиши:

43 – Фиқҳ илми Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг бандаларнинг турмушига бўлган иқтизо ёки ихтиёр ёхуд вазъан ҳукмларини танитадиган илмдир. У шу нуқтаи назардан банда ҳаётида содир бўладиган ҳамма нарсани ўз ичига қамраб олади. Шу сабабли унинг мавзулари кўпаяди. Демак, банданинг Аллоҳ билан алоқаларини тартибга соладиган ҳукмлар ибодатлар дейилади. Улар рўза ва намоз каби жисмоний ибодатлар бўлсин, закот сингари молиявий ёки ҳаж фарзи каби икковисини жамлаган бўлсин, фарқи йўқ. Турмуш қуриш, талоқ, нафақа, бола тарбияси, валийлик, насаб ва уларга боғлиқ оилани тартибга соладиган ҳукмларга ҳозирда шахсий ҳолатлар фиқҳи дейилмоқда.

Шунинг дек, оила ҳукмларига мустаҳкам боғлиқлиги учун васият ва мерос масалалари ҳам шу фиқҳга қўшилган.

Бай, харид, ширкат барча кўри нишлари билан, гаров, кафолат, ваколат, ҳиба, орият ва ижара каби одамлар муомалотини тартибга соладиган аҳкомларга ҳозирда маданий ёки тижорий қонунлар номи берилган.

Қозилик ва исбот этиш услубларига боғлиқ ҳукмларни мурофаот-судга бериш қонуни деб аталади.

Ҳокимнинг раият билан ва раи ятнинг ҳоким билан алоқаларини тартибга соладиган ҳукмлар ҳозирда дастурий-конституцион қонун атамасини олди.

Мусулмонларнинг бошқалар билан бирга тинчлик ва урушдаги алоқаларини тартибга соладиган ҳукмларга олдинлари Сияр номини беришган бўлса, замондошларимиз уларни халқаро қонунчилик дея аташмоқда.

Бандаларнинг ейиш-ичиш, кийиниш ва турмуш тарзларидаги ишларини ўз ичига олган ҳукмларга фуқаҳолар Маҳзур ва мубоҳлар ҳукмлари дея ном қўйишган.

Жиноят ва уларга жазоларни белгилаб берган ҳукмларни фақиҳ ларимиз ҳадлар, жиноятлар ва таъзирлар дейишган. Замондош ларимиз эса жазоий ёки жиноий қонунлар дея номлашмоқ да.

Мана шу қисқача баёндан бизга маълум бўляптики, фиқҳ инсонга боғлиқ бўлган ҳамма нарсани ўз ичига оляпти. У баъзилар ўйлаганидек, фақатгина инсоннинг Парвардигори билан алоқасини тартибга солиш билан чекланмаяпти. Кимки фиқҳ фақат шу билан шуғулланади, деб ўйласа, у ислом фиқҳи борасида жоҳил ёки ўзини жоҳилликка солиб олган кишидир;

в) ҳикмат эътиборига кўра фиқҳнинг тақсимланиши:

44 – Фиқҳ масалалари ташриъ ҳикматини идрок қилиш мумкин ёки мумкин эмаслигига қараб иккига бўлинади:

биринчиси – маъноси маъқул,тушунарли ҳукмлар. Улар муаллала, яъни иллат-сабаби маълум

Ислом фиқҳи ҳукмлар деб ҳам номланади. Ҳикматини насс исботлагани ёки истинботи осон бўлгани сабабидан булар ташриъ ҳикмати идрок қилинган ҳукмлардир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло машруъ қилган масалаларнинг аксари шундай. Намоз, закот, рўза ва ҳажларнинг машруъ бўлиши, шунингдек, никоҳда маҳрнинг, талоқ ва вафотда идданинг ва хотин, болалар ва яқинларга нафақанинг вожиб саналиши, ҳамда оилавий ҳаёт бошланганда талоқнинг машруъ эканлиги каби яна мингларча масалаларни бунга мисол тариқасида келтириш мумкин; иккинчиси – тааббудий, яъни  бандалик изҳор этиладиган ҳукмлар.

Бу ҳукмларда амал ва унинг ҳукми ўртасидаги муносабат идрок қилинмайди. Намозларнинг, ракатларнинг сони каби, яна ҳажамалларининг аксари ҳам шундай. Бу аҳкомлар сони Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг мар ҳамати туфайли маъно англанадиган ҳукмларга нисбатан оздир.

Тааббудий бундай ҳукмларни машруъ этишдан банданинг ҳақ мўмин эканлигини синаб кўриш ирода қилинган. Бу ўринда шуни билиб қўйиш керакки, шариат усул ва фуруъида ақл рад этадиган ҳукмларни келтирмайди, балки ақл идрок қилолмайдиганларини келтириши мумкин. Бу иккови ўртасида катта фарқ бор.

Масалан, инсон Аллоҳнинг мавжудлиги ва Унинг ҳаким эканлигига, ҳамда Рубубийятга Ундан бошқа ҳеч ким мустаҳиқ эмаслигига буткул ишонса, шунингдек, ўзи шоҳиди бўлган мўъжиза ва далиллар сабабли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рост етказувчи эканлигига ақлан қаноат ҳосил қилса, демак, у бу билан ҳокимият ва парвардигорлик фақат Аллоҳ субҳанаҳу ва таолоники эканига иқрор бўлган ва ўзига бандаликни тан олган ҳисобланади. Агар у бирор амалга буюрилса ёки бирор нарсадан қайтарилса, “Мен ўзим буюрилган ёки қайтарилган нарсаларнинг ҳикматини билмагунча унга бўйсунмайман” деса, ўша одамнинг Аллоҳга ва Расулга имон келтирганлиги даъвоси ёлғон экани маълум бўлади. Чунки бош қаҳислар каби, ақллар идроки ҳам чегараланган бўлади.

Аллоҳ таолонинг тааббудий ҳукмларига исён қилган одамни илмга, салоҳиятига ишонилган табибнинг олдига борган хастага ўхшатиш мумкин. Табиб унга турли хил дориларни тавсифлаб беради. Малҳамнинг баъзисини овқатдан олдин, бошқасини кейин ва яна турли миқдорда ичиш кераклигини айтади. Шунда бемор табибга: “Менга бу дориларни нима учун буниси овқатдан олдин, буниси эса кейин ва мана бунисини овқатланиш асносида ичиш кераклигини, ҳамда ичиш миқдорлари нега фарқланишини тушунтириб бермасангиз уларни ичмайман”, деса ва шифокорни тарк этса, бу ўжарлигидан фақатгина унинг ўзига зарар, холос.

Шундай қилган хастани биз ҳақиқатда табибига ишонган, дея оламизми? Мазкур мисолдан кўриниб турибдики, Аллоҳ ва Расулига имонни даъво қилиб, сўнг ҳикматларини идрок этолмаган ҳукмларига исён қилаётган киши ҳам ўз даъвосида рост бўлолмайди. Зеро, ҳақиқий мўмин биришга буюрилса ёки ундан қайтарилса “Эшитдим ва итоат қилдим”, дейди. Хусусан, биз бунда соғлом ақл рад этадиган аҳкомлар йўқ эканини айтиб турганимиз ҳолда, бир нарсани билмаслик, ўша нарсани инкор қилишга далил бўлолмайди. Қанчалаб аҳкомларнинг ҳикмати бизга махфий қолиб, кейинчалик уларнинг ўта ҳикматли экани маълум бўлган. Масалан, кўпчилик одамларга чўчқа гўштининг ҳаромлиги ҳикмати маълум бўлмаган.

Кейинчалик бу жирканч ҳайвоннинг Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло исломий жамиятни ҳимоя қилишни ирода этган ярамас касаллик ва иллатлари борлиги аниқ бўлди. Шунга ўхшаш ҳолатни ит теккан идишни етти марта ювишлик ва улардан бири тупроқ билан бўлиши ҳақидаги амрга нисбатан ҳам айтиш мумкин.

Бугунда ташриъ сири бизга махфий бўлса-да, келажак кунлар уларни бизга кашф этадиган бошқа ҳукмлар ҳам бор.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг мавзуси

499 22:05 07.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ҳақ соқит бўлганидан сўнг ёки тўланганидан кейинги ибро

493 22:05 06.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг айнан ўзи учун бўлган шартлар

484 22:05 05.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: иброга вакил қилиш

591 22:05 04.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: иброни рад этиш

571 22:05 03.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг рукнлари - қабул

568 22:05 02.12.2021
« Орқага