Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Муштлашган талабаларга нима етишмаяпти?

1657

Ижтимоий тармоқларда Термиз давлат университети физика-математика факультети ҳовлисида талабалар оммавий муштлаштгани таъкидланган хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ички ишлар бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 9 декабрь куни соат 12:50 ларда Термиз шаҳар «Ўзбекистон» маҳалласида жойлашган Термиз давлат университети физика ва математика факультети биносининг кириш қисмида Термиз шаҳар «Мажнунтол» маҳалласида яшовчи шу факультетнинг 3-босқич талабаси А.Д. ва Шеробод тумани «Ғўрин Гиламбоб» маҳалласида яшовчи шу факультетнинг 1-босқич талабаси Х.А. бир-бирлари билан туртиниб кетган. Оқибатда улар ўртасида жанжал келиб чиққан ва ушбу талабаларни ажратиш учун иккала тарафдан ҳам бошқа талабалар келиб, жанжаллашаётган талабалар ажратилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Термиз давлат университети маъмурияти томонидан ушбу талабаларга нисбатан қонуний чора кўриш учун Термиз шаҳар ИИБга хабар берилган.

Юқорида тақдим қилинган маълумотларга эътибор қаратилса, жанжалнинг асосий сабабчилари бўлган ҳар икки талаба қарийб бир ҳудудда яшашини кўришимиз мумкин. Бирортаси бошқа туман, шаҳар ёки вилоятдан бўлганида ҳам маҳаллийчилик қилибди, деб биттасини айблаш мумкин бўларди, эҳтимол. Лекин бир жойнинг одамлари икки оғиз яхши гап билан ҳал бўладиган ишга куч ишлатган ҳолда ечим излаши яхши ҳолат эмас, албатта. Хориждаги олийгоҳларда бир туман ёки шаҳар у ёқда турсин, бошқа-бошқа давлатлардан бўлган турли миллат вакиллари аҳил бўлиб таълим олади. Ёки сиз Оксфорд университети талабалари муштлашибди, Ҳарвард талабалари бир-бирига «туртиниб кетибди», Кембрижда ўқийдиган лондонлик талабалар жанжаллашибди деган хабарни эшитганмисиз? Катта эҳтимол билан «йўқ» деб жавоб берасиз. Чунки аслида ҳам шундай. Аввал ҳам кўп бора таъкидлаганимиздек, университетга келган талабанинг асосий иши – билим олиш. Кимгадир қўл кўтариб, «разбор» қилиш эмас! Шу қадар кучи билагига сиғмаса, спорт билан шуғуллансин. Профессионал курашчи бўлиб, кучини татамида кўрсатсин. Университет жанг майдони эмас, илм маскани!

Берилган маълумотларга кўра, ҳозирда Термиз шаҳар ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими масъул ходимлари томонидан юқоридаги ҳолатга нисбатан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Хўш, агар шу қилиғи сабаб талабалар жавобгарликка тортилса, бундан ким нима манфаат топади? Талабанинг пешонасига тамға босилиб, ота-онасининг «безори фарзандни тарбиялагани» учун юзининг ерга қараши кимга ҳам ёқарди. Қўлини мушт қилиб, бошқа бир талабага кўтаришдан олдин гулларни ўйлаганида эди, ҳозир ҳаммаси бошқача бўларди.

Бу ҳолат биз кўраётганларнинг биттаси. Бундан ташқари яна қанчадан-қанча жанжаллар ижтимоий тармоқларга чиқмагани учун жамоатчиликка маълум бўлмайди. Ёки муштлашувдан бошқа кўнгилсиз ҳолатлар ҳам олий таълим муассасалари учун одатий ҳолга айлангандек, гўё. Хўш бунга сабаб нима? Аввало, ёшларнинг маънавиятдан, шунингдек, диндан узоқда эканлиги. Чунки кимнидир юзига урмаслик учун кишида маънавият ва диндан бироз бўлса-да хабардорлик бўлиши керак. Ахир бирор мадраса талабалари муштлашибди, деган гапни ҳам ҳеч эшитмаймиз. Бу гапларни эшитиш тугул уларнинг уришаётганини тасаввур ҳам қила олмасангиз керак, тўғрими? Дарҳақиқат, китоб ўқиган, Аллоҳни таниган инсондан ёмонлик чиқмайди.

Яна шуни таъкидлаш лозимки, бировга озор бериш, муштлашиш бу қудрат тимсоли эмас, ожизлик белгисидир. Кучли инсон ҳар қандай ҳолатда ўзини бошқара олади ва муаммони тинч йўл билан ҳал этади.

Шерали Солиев

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Термиз яқинига тушган снарядлар ҳақида муносабат билдирди  

451 23:18 06.07.2022

Маккаи мукаррама: бугун зиёратчилар Тавофи Қудумни адо этишди

62 23:18 06.07.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Нукус воқеалари бўйича махсус баёнот берди

225 22:47 06.07.2022

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

597 21:45 06.07.2022

Украина Европа Иттифоқига қўшилса нима бўлади?

301 21:30 06.07.2022

Хорижда ишга жойлаштириб қўяман деган ҳар кимга ҳам ишонманг!

186 20:45 06.07.2022
« Орқага