Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хушхабар: Масжидул Ҳаромда чекловлар олиб ташланмоқда

805

Саудия Арабистонида коронавирус билан боғлиқ чекловлар юмшатилиши баробарида Масжидул ҳаромда бир ярим йилдан сўнг илк бор намозда оралиқсиз саф тортилди. 

Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги бомдод намози учун Масжидул ҳаромга келган минглаб кишининг ёнма-ён, оралиқсиз масофа сақламаган ҳолда ибодат қилганини билдирди. Каъбанинг атрофида ерга ёпиштирилган ва масофа сақланиши кераклиги ҳақида огоҳлантирувчи ёзувлар олиб ташланган. 

Аввалроқ коронавирусга қарши вакцинанинг ҳар икки дозасини олганлар Масжидул ҳаром ва Масжиди Набавийда намоз ўқиши мумкинлиги айтилган эди. Шунингдек, умра қилмоқчи бўлганлар ҳам эмланган бўлиши керак. 

Саудия Арабистонида BioNTech, Astra Zenca, Moderna, Johnson&Johnson, Sinovac ва Sinopharm вакциналари тан олинади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Афғонистондаги иқтисодий муаммоларнинг сабабини айтди

129 10:05 20.01.2022

Назарбоев энди расман раис эмас

143 09:52 20.01.2022

БАА ва Нидерландия компаниялари Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станциялари қуради

179 09:18 20.01.2022

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Козак минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди

225 08:25 20.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: рибавий маҳсулотларда икки томондан қабз қилиш

375 22:05 19.01.2022

Вулқонлар отилиши иқлимга қандай таъсир қилади?

416 21:05 19.01.2022
« Орқага