Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Абдулазиз Камилов: «Афғон халқига реал ёрдам кўрсатиш жуда муҳим»

868

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришига кўра, 2021 йилнинг 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (ШҲТ МАТТ) Ижроия қўмитаси директори лавозимидаги миссиясини якунлаётган Жумахон Ғиёсовни қабул қилган.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон ташкилотга аъзо давлатларнинг терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашдаги ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш бўйича ШҲТнинг асосий органи бўлган МАТТ фаолиятига катта аҳамият қаратмоқда.

Учрашувда Абдулазиз Комилов Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш мавзусига тўхталган.

«Афғонистондаги вазиятга келсак, сўздан амалга ўтиш вақти келди. Қиш келмоқда. Мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштиришга олиб келиши мумкин бўлган гуманитар фалокатнинг олдини олиш учун афғон халқига реал ёрдам кўрсатиш жуда муҳим», — деган у.

Вазир Ж.Ғиёсовнинг ташкилотни янада ривожлантириш ва ШҲТга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ижобий суръатини таъминлашга қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолаган.

Ўз навбатида, Ж.Ғиёсов ўз миссиясини муваффақиятли бажариш учун яратилган қулай шарт-шароитлар ва ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси фаолиятига кўрсатилаётган кўмак учун Ўзбекистон томонига самимий миннатдорлик билдирган.

2022 йил 1 январдан ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси директори лавозимида Ўзбекистон вакили Руслан Мирзаев фаолиятини бошлайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1052 22:17 28.05.2023

Туркияда президентлик сайлови қизғин давом этмоқда

1406 15:03 28.05.2023

Озарбайжонда Мустақилликнинг 105 йиллиги нишонланмоқда

1287 12:50 28.05.2023

Диний қўмита «Ҳаж-2023» мавсуми қачондан бошланишини эълон қилди

1980 11:22 28.05.2023

Тумор, кўзмунчоққа ўхшаш нарсаларни машинага осиб қўйиш ҳақида

3381 09:20 28.05.2023

Туркияда сайлов. Эртага ким ғалаба қозонади, Эрдоғанми ё Қиличдорўғли?

4585 18:45 27.05.2023
« Орқага