Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Абдулазиз Комилов БМТ махсус маърузачиси билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

378

Бугун, 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТнинг терроризмга қарши курашиш шароитида инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш, асосий эркинликларини илгари суриш бўйича махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолайн билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг расмий саҳифасида хабар берилди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ихтисослашган тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлигининг долзарб масалаларини муҳокама қилишган. Шунингдек, БМТ махсус маърузачиси мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, бошқа давлатларда оғир аҳволга тушиб қолган шахсларга самарали ёрдам кўрсатиш, жумладан, Яқин Шарқдаги уруш ҳудудларидан одамларни, айниқса, аёллар ва болаларни ватанга қайтариш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаган.

Бундан ташқари, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилиб, афғон халқига тезкор инсонпарварлик ёрдам кўрсатиш зарурлиги ҳақида умумий фикр билдирилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нохуш статистика: 2021 йилда хорижда вафот этган мигрантлар сони очиқланди

89 10:48 20.01.2022

Ўзбек олимлари томонидан силга қарши янги препарат ишлаб чиқилди

82 10:25 20.01.2022

«Толибон» Афғонистондаги иқтисодий муаммоларнинг сабабини айтди

251 10:05 20.01.2022

Назарбоев энди расман раис эмас

221 09:52 20.01.2022

БАА ва Нидерландия компаниялари Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станциялари қуради

227 09:18 20.01.2022

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Козак минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди

260 08:25 20.01.2022
« Орқага