Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Абдулазиз Комилов “Осиё юраги – Истанбул жараёни” форумида иштирок этди

830

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси жорий йилининг 30 март куни Душанбеда бўлиб ўтган “Осиё юраги – Истанбул жараёни” мулоқотининг тўққизинчи вазирлар конференциясида иштирок этди.

Ушбу анжуманда Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани ҳам қатнашди.

Форум доирасида Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш ҳамда унинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига ёрдам бериш мақсадида хавфсизликни таъминлаш ҳамда минтақавий иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, иштирокчи мамлакатлар ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлаш чораларини кучайтириш масалаларига бағишланган муҳокамалар бўлиб ўтди.

Анжуманда Абдулазиз Комилов Афғонистон можаросини сиёсий йўл билан ҳал этишнинг муҳимлигини таъкидлаб, Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамият билан Афғонистондаги инфратузилма ва иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш, хусусан, “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш линияси ва “Мозори-Шариф” – Кобул – Пешовар темир йўлини қуришнинг муҳим жиҳатларини қайд этиб, форум иштирокчиларини жорий йил Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган  “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияга таклиф қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркий давлатлар ташкилоти ташқи ишлар вазирлари Қозоғистондаги вазиятни муҳокама қилди

1176 22:08 11.01.2022

Абдулазиз Комилов Туркия ташқи ишлар вазири билан телефон орқали суҳбатлашди

739 19:15 17.08.2021

Ташқи ишлар вазири АҚШ элчиси билан учрашди

697 19:15 11.08.2021

Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари билан музокара ўтказди

620 16:35 17.07.2021

Абдулазиз Комилов Душанбеда ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари билан учрашди

498 18:50 14.07.2021

Абдулазиз Комилов Вашингтонда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

1056 13:55 03.07.2021
« Орқага