Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири билан қўнғироқлашди

718

Жорий йилнинг 22 май куни Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал ибн Фарҳан ибн Абдулла билан телефон орқали мулоқот қилди.

 Икки давлат расмийлари орасидаги мулоқот ҳақида Саудия расмий ахборот агентлиги хабар тарқатди. Агентликнинг хабарида Абдулазиз Комиловни президентнинг махсус вакили деб таништирилган.

Хабарда ёзилишича, суҳбат давомида икки томонлама муносабатлар, уларнинг икки давлат ривожланишига хизмат қилиш йўллари кўриб чиқилган, шунингдек, минтақавий ва халқаро миқёсдаги сўнгги воқеалар, умумий манфаатдор масалалар муҳокама қилингани айтилган.

Эслатиб ўтамиз, Комилов саломатлиги билан боғлиқ муаммо туфайли хорижда даволанаётгани айтилган  эди. У ҳақида анча вақтгача ҳеч қандай маълумот берилмаганди. У охирги марта жорий йилнинг 17 март куни Сенатнинг ялпи мажлисида кўриниш берган ва расмий Тошкент ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк халқ республикаси ва Луганск халқ республикасини тан олмаслиги, Украинанинг ҳудудий яхлитлигини эса қўллаб-қувватлашини билдирган эди.  Кейинроқ Абдулазиз Комиловнинг ташқи ишлар вазири лавозимидан олиниб, 2022 йил 27 апрелда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани эълон қилинганди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

423 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

708 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

161 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

251 21:00 01.07.2022

Хотира

281 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

241 20:00 01.07.2022
« Орқага