Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Абу-Дабида мусулмон бўлмаганлар учун алоҳида суд ташкил этилади

522

Бирлашган Араб Амирликларининг энг йирик амирлиги ҳисобланувчи Абу-Дабида энди мусулмон бўлмаганлар фуқаролик қонунчилиги доирасида турмуш қуриши ва ажрашиши мумкин бўлади. 

Абу-Даби амири Халифа ибн Зайд ал-Наҳайённинг фармонига биноан турмуш қуриш, ажрашиш, алимент, болани ўз қарамоғига олиш, мерос каби масалаларда чет элликлар учун шариат ҳуқуқининг ўрнига фуқаролик ҳуқуқини қўллаш амалиёти бошланади. 

Қайд этилишича, бундай фармоннинг имзоланишидан кўзда тутилган мақсад малакали иш кучини жалб этиш борасида дунёнинг энг жозибадор жойларидан бири ҳисобланувчи Абу-Дабининг глобал рақобатбардошлигини кучайтиришдир. 

Фармонга биноан Абу-Дабида мусулмон бўлмаганларнинг оилавий масалаларини ҳал қилиш учун алоҳида суд ташкил этилади ҳамда у араб ва инглиз тилларида фаолият олиб боради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Абу-Дабида ҳайдовчисиз такси ишлаб чиқилди

444 16:05 01.12.2021

БАА Туркия иқтисодиётига катта инвестиция киритади

948 10:15 25.11.2021

Охирги ўн йилда илк бор: Башар Асад БААлик вазирни қабул қилди

531 08:53 10.11.2021

Индонезиялик имомлар БАА масжидларида хизмат қилади

578 09:05 03.11.2021

БАА пойтахтида эмланмаган одамларнинг жамоат жойларига бориши тақиқланади

752 09:10 30.06.2021
« Орқага