Ўзининг ноёб билимлари ортидан файласуф, физик, психолог ва шифокор Абул Баракат ал-Бағдодий «ўз даврининг ягонаси» деб аталган.
Ҳайбатуллоҳ ибн Али ибн Малка Абул Баракат ал-Бағдодий (1077-1152 йиллар) табиб ва файласуф ҳисобланиб, келиб чиқиши яҳудий бўлган.
Олим Баладда – Мосул яқинида, Дажла дарёси бўйидаги шаҳарда туғилган. Ҳаёти ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Аммо у яҳудий оиласида туғилгани ва кейинчалик Исломни қабул қилгани маълум. Таниқли табиб бўлиб етишиб, аввал Бағдод халифалари, сўнгра Салжуқ султонлари ҳузурида хизмат қилади. Умрининг охирида кўзлари кўрмай қолган. Абул Баракат ал-Бағдодий таниқли яҳудий олими Исҳоқ (Абу Саъд)нинг шогирди ва дўсти бўлган (Абу Саъд таниқли яҳудий файласуфи Иброҳим ибн Эсронинг ўғли ва яҳудий шоири ҳамда файласуфи Иегуд бин Шмуель Галевининг куёви бўлган). Абул Баракат ал-Бағдодий Исломни қабул қилгач, Исҳоқ ибн Иброҳим ибн Эсро ҳам унинг йўлини тутади. Унинг отаси ҳатто бу ҳодисага бағишлаб аччиқ элегия (ғамгин шеър) ёзган.
Абул Баракат ал-Бағдодий таниқли табиб ва ўзига хос файласуф сифатида шуҳрат қозонди. У ўзининг “Китоб ал мўътабар” фалсафий рисоласи билан машҳур бўлган. ушбу китобда табиий фалсафанинг айрим фундаментал концепциялари чуқур таҳлил қилинган. олим кўплаб муҳим таклифлар беради, бу ҳозирда замонавий физика ютуқларида ўз аксини топган.
У вақт ҳақида ўта инновацион бўлган назарияга асос солди. Олим “вақт” тушунчасининг чуқур фундаментал концепцияга эга тушунча эканини англайди. Ал-Бағдодий вақт турмуш каби ҳиссий ва тушуниб бўлмас, доимий ҳаракатда бўлган, шу билан бирга тинч ҳолатда бўлган умумий тушунча эканини исботлашга ҳаракат қилади.
Мутафаккир ҳаракат физикасига оид янги ғояларни илгари суради. Масалан, у тезланиш жараёнига оид назарияни яратади. Шунингдек, ал-Бағдодий тезликнинг нисбий тушунча эканини тахмин қилади. Бу замонавий фанда қарор топган концепциялар билан унинг ўхшаш фикрларининг бир қисмидир.
“Китоб ал-мўътабар” янада инновацион бўлган ва замонавий фанда ўхшаши йўқ бошқа ғоялар ҳам акс этган. Масалан, ҳар бир тана типи унинг ҳаракати қаршиликка учрамаган тақдирда максимал тезликка эришиши мумкинлиги илгари сурилган.
Психологияда олим инсонни ўз-ўзини англаши ҳақидаги фикрларни ўрганади. У биз англамаслик деб атайдиган йўналишдаги тадқиқотларини чуқурлаштиради.
Бундан ташқари, ал-Бағдодийнинг астрономияга оид трактатлари ҳам сақланиб қолган. Шунингдек, фармакологияга доир икки рисола етиб келган. Улар ҳамон қўлёзма кўринишда ва ўрганилмаган.
Ал-Бағдодийнинг қарашлари ўз тарафдорлари билан бирга, қаршиларни ҳам топади. Масалан, у ишроқийлик мактабига ўз таъсирини ўтказади. Носируддин Тусий (1274 йилда вафот этган) ўз рисолаларида олимнинг маконнинг чексизлиги тўғрисидаги фикрларини танқид остига олади. Бошқа томондан, Фарриддин Розий (1209 йилда вафот этган) Абул Баракат қарашларини қўллаб-қувватлаган.
Бундан ташқари, олимнинг ғоялари ўрта аср яҳудий файласуфи Ибн Каммуна ва христиан файласуфи Жан Буридиан ҳамда Альберт Саксонскийга ўз таъсирини ўтказган.