Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Адлия вазири: «Ўз вақтида «ибодат либоси»га таъриф беролмаганмиз...»

3612

Айни пайт АОКАда янги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. 

Адлия вазири Русланбек Давлетов қонундан “ибодат либоси” деган тушунча олиб ташланганини айтар экан, шундай деди: 

– Бундан беш-олти йил аввал “ибодат либоси” деган тушунчага таъриф бериш керак бўлганида, осонлик билан таъриф берамиз деб ўйлаган эдик. Бироқ ундай бўлмади, бу масалада боши берк кўчага кириб қолдик. 

Вазирнинг айтишича, қонунга киритилган "ибодат либоси" деган тушунча туфайли ҳатто оддий деҳқонлар яктагини кийганлар ҳам жавобгарликка тортилган ҳолатлар бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалги қонуннинг 14-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмас эди.

Қонунга киритилган ўзгартиришлар ортидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184−1-моддаси (Фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юриши) ҳам ўз аҳамиятини йўқотди. Илгари ушбу нормага мувофиқ фуқаролар БҲМнинг 5 баравари миқдори жаримага тортилиши ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олиниши мумкин эди.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Виждон эркинлиги динсизликни тарғиб қилишми?

594 13:45 06.07.2022

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун чуқурроқ ўрганилади

3582 20:25 14.07.2021

«Халқаро ҳужжатларда диний таълим ҳуқуқи деган нарса йўқ» – Адлия вазири

4134 13:21 10.07.2021

Мавзу: «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар»

1455 11:30 10.07.2021

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»

3209 16:40 06.07.2021
« Орқага