Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Адолат»чилар ҳам президентликка ўз номзодини илгари сурди

1375

Ўзбекистон Президентлик сайловида “Адолат” СДП томонидан партия сиёсий кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов номзод сифатида иштирок этади. Бу ҳақда 5 август куни “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги Пленуми да маълум қилинди. 

Маълумот учун: Баҳром Абдуҳалимов Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича вице-президенти (2017 йилдан ҳозирги вақтгача). Тарих фанлари доктори. Марказий Осиё тарихи ва шарқшунослик соҳасидаги олим.

У 1959-йил 27 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. 1981 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) ни тамомлаган. ЎзР ФА Шарқшунослик институтида кичик, катта илмий ходим, бўлим бошлиғи, илмий котиб, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, директор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.

Баҳром Абдуҳалимов 60 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи, шу жумладан 2 та монография муаллифи. Бугунгача у 1 нафар фан доктори ва 3 нафар фан номзодларини тайёрлаган.

Аввалроқ Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Обломуродов Нарзулло Наимович номзоди маъқулланган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Президент сайлови жорий йилнинг 24 октябр куни бўлиб ўтиши белгиланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

170 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

163 10:35 16.08.2022

«Йил имоми – 2022» танлови: Тошкент шаҳар босқичи ғолиблари тақдирланди

515 18:15 15.08.2022

ШҲТ ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирлари Тошкентда йиғилади

149 14:50 15.08.2022

Умра зиёратига борган Марказий Осиё президентлари

980 14:10 15.08.2022

Россияда ўзбекистонлик кишини уриб юборган ҳайдовчи қочиб кетди

248 13:57 15.08.2022
« Орқага