Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғонистон аэропортларига хизмат кўрсатувчи давлат маълум бўлди

3553

Бирлашган Араб Амирликлари Афғонистоннинг учта аэропортида ер усти хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани қўлга киритди, деб хабар берган чоршанба куни БАА президенти маслаҳатчиси Анвар Гаргаш.

Туркия ва Қатар ҳам шартнома учун рақобатлашган ва ўтган август ойида хорижий қўшинлар Афғонистонни тарк этиб “Толибон” ҳокимиятни қўлга киритгандан сўнг аэропорт операциялари ва хавфсизликка ёрдам бериш учун техник гуруҳлар юборган эди.

Толибон бош вазир ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдул Ғани Бародар сешанба куни Кобулда журналистларга унинг маъмурияти БАА билан аэропортнинг ерда хизмат кўрсатиш шартномасини узайтиришга рози бўлганини айтди.

«Афғонистоннинг учта аэропортида ер усти хизматларини кўрсатиш бўйича бир қанча давлатлар билан кучли рақобатдан сўнг эришилган муносиб ғалаба БААнинг фуқаролик авиациясини бошқариш ва хавфсизлик соҳасидаги салоҳияти ва малакаси туфайли», деди Гаргаш.

Келишув амалдаги битимлардан ташқарига чиқдими ёки “Толибон" учун нозик масала бўлган аэропорт хавфсизлигини ўз ичига оладими, ҳозирча аниқ эмас.

Афғонистондаги музокаралардан хабардор манбанинг Рейтер агентлигига айтишича, Қатар билан музокаралардаги тўхтаб қолган нуқта Доҳа Қатар хавфсизлик ходимларининг аэропортларда бўлишини шарт қилган.

АҚШ бошчилигидаги НАТО кучларига қарши ўнлаб йиллар давомида курашиб келган “Толибон” халқаро кучларни қайтаришни истамаслигини айтади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

459 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

766 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

177 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

269 21:00 01.07.2022

Хотира

291 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

250 20:00 01.07.2022
« Орқага