Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғонистон: аҳоли орасида қурбонлар сони кескин ортди

542

Афғонистонда 2021 йилнинг биринчи чорагида ҳалок бўлган ва яраланган фуқаролар сони қарийб 30 фоиз ортди. Бу ҳақда БМТнинг Афғонистондаги миссияси (UNAMA) бугун эълон қилган ҳисоботда қайд этилган.

Жорий йилнинг январь-март ойларида 570 нафардан зиёд афғонистонлик ҳалок бўлгани, 1210 нафардан ортиғи яралангани аниқланди. Айниқса аёллар (+37%) ва болалар (+23%) ўртасида ўлганлар ва жароҳат олганлар кескин ортган.

Ўтган уч ойда афғонистонликларнинг ўлимига асосан қуруқликдаги операциялар, қўлбола портловчи мосламалар ва режалаштирилган қотилликлар сабаб бўлган. UNAMA мақсадли қотилликлар халқаро ҳуқуқ меъёрларига зидлигини ва ҳарбий жиноят саналишини таъкидлади.

Ўтган йилнинг сентябрида «Толибон» ҳаракати ва Афғонистон ҳукумати ўртасида бошланган тинчлик музокаралари аҳолининг аҳволини яхшилашига умид уйғотган эди. Бироқ бунинг акси рўй берди: 2020 йилнинг октябридан 2021 йилнинг мартига қадар тинч аҳоли ўртасида қурбонлар сони 35 фоиз ошди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ – Афғонистон: уруш хронологияси

683 14:00 15.05.2021

Афғонистондаги АҚШ аскарлари Ўзбекистонга кўчириладими?

1861 16:30 10.05.2021

Кобулдаги портлашлардан ким манфаатдор?

1173 14:30 10.05.2021

Пентагон толибларнинг ютишига ишонмайди

1083 02:00 08.05.2021

Афғонистон: журналистлар икки ўт орасида қолди

322 13:40 06.05.2021

“Толибон” АҚШга шарт қўйяпти

1020 09:30 04.05.2021
« Орқага