Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғонистон билан тиббиёт туризмини ривожлантириш йўлга қўйилади

442

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида тиббиёт туризми ривожлантирилади. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Аҳмад Холид Элмий билан жорий йилнинг 3 апрелидаги учрашувида маълум қилган.

Учрашувда “PrivaZorg Maastricht” компанияси директори, “Nobama care” (Нидерландия) компанияси раиси Б.Низомий ҳамда “Jawzjan Al-Hayot” касалхонаси (Афғонистон) муассиси А.Хамийлар ҳам иштирок этишди.

Хорижлик меҳмонлар Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги ислоҳотлар, янги йўналишлар ва туристик маҳсулотлар, “Uzbekistan SafeTravel GUARANTEED” санитария-эпидемиология хавфсизлиги тизими билан танишишди.

Бу учрашувда томонлар Ўзбекистонда тиббиёт туризмини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар ва ўзига хос хусусиятлар ҳақида атрофлича фикр алмашишди. Хорижий тадбиркорлар мамлакатнинг юксак туризм салоҳиятини инобатга олган ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканини билдиришди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ – Афғонистон: уруш хронологияси

689 14:00 15.05.2021

Афғонистондаги АҚШ аскарлари Ўзбекистонга кўчириладими?

1861 16:30 10.05.2021

Кобулдаги портлашлардан ким манфаатдор?

1174 14:30 10.05.2021

Пентагон толибларнинг ютишига ишонмайди

1083 02:00 08.05.2021

Афғонистон: журналистлар икки ўт орасида қолди

322 13:40 06.05.2021

“Толибон” АҚШга шарт қўйяпти

1021 09:30 04.05.2021
« Орқага