Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғонистонга Ўзбекистондан инсонпарварлик ёрдами келди

999

Бугун, 14 сентябр куни Ҳайратон шаҳрида Ўзбекистон томонидан Aфғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами топширилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маросимда сўзга чиққан Aфғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид бутун афғон халқи номидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга бугунги синовли даврда мамлакатга кўрсатилаётган юксак эътибори, қўллаб-қувватлаши ва бирдамлиги учун чуқур миннатдорлик билдирди.

Маълум қилинишича, ушбу инсонпарварлик ёрдами ун, турли озиқ-овқат маҳсулотлари, бирламчи зарур товарлар, дори-дармонлар, кийим-кечак ва пояфзаллардан иборат.

«Aфғонистон халқига кўмак кўрсатиш чақирувига Ўзбекистон раҳбари биринчилардан бўлиб эътибор қаратгани, унинг сиёсатини кўп миллатли Aфғонистон халқи чинакам инсонпарварлик, биродарлик ва яхши қўшничиликнинг намоён бўлиши сифатида баҳоланди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россиядан Ўзбекистонга авиарейслар сони ортади

137 15:30 23.09.2021

Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегараси муаммолари деярли келишиб олинди

286 13:40 23.09.2021

Оммавий тадбирлар ва йиғилишларга рухсат берилди – ССВ

324 10:55 20.09.2021

Шавкат Мирзиёев Афғонистоннинг хорижий банклардаги давлат активларини «эритиш»га чақирди

710 10:50 18.09.2021

Ўзбекистонда илк бор коррупция ва шаффофликни ўрганадиган мустақил ННТ тузилди

514 10:05 18.09.2021

Apple’дан хато топган 15 ёшли ўзбекистонлик

5771 16:35 17.09.2021
« Орқага