Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Афғонистон иқтисодиёти ташқи ёрдамсиз шокка тушиб қолади”

456

Халқаро молиявий ёрдамдан маҳрум бўлиш Афғонистон иқтисодиёти учун жуда катта зарбага олиб келади. БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) томонидан тайёрланган “Афғонистоннинг 2021-2022 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий прогнози” деб номланган ҳисоботда ана шундай дейилган.

Таҳлилларга кўра, Афғонистоннинг ялпи ички маҳсулот 20 фоизга қисқаради: 2020 йилдаги 20 миллиард доллардан 16 миллиард долларга тушади. Ҳисоботда агар шошилинч чоралар кўрилмаса, келгуси йилларда пасайиш 30 фоизга етиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган.

Август ойи ўрталарида “Толибон” ҳокимият тепасига келгунига қадар халқаро ёрдам Афғонистон ялпи ички маҳсулотининг қарийб 40 фоизини ташкил қилган.

БМТ Тараққиёт дастури сентябрь ойида эълон қилган тезкор иқтисодий баҳолашда агар Афғонистондаги сиёсий ва иқтисодий инқирозга халқаро миқёсда шошилинч чоралар кўрилмаса, 2022 йилда мамлакат аҳолисининг 97 фоизи қашшоққа айланиши мумкинлигини тахмин қилинган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

341 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

649 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

442 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

233 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

936 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1040 18:30 24.01.2022
« Орқага