Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғонистон: моддий қийинчилик туфайли газета-журналлар ёпиляпти

910

«Толибон» ҳаракати ҳукуматга келгандан кейин Афғонистонда чоп этилаётган газета ва журналлар моддий қийинчиликларга учрай бошлади, ҳозиргача тахминан 150 та нашрни қоғозда босиш тўхтатилди. 

TOLOnews телеканалининг хабар беришича, нашрларнинг кўпи ўз фаолиятини интернетда давом эттиришга қарор қилган, баъзилари эса ёпилган. 

«Мамлакатда босма ОАВ ўз фаолитини тўхтатди. Агар вазият шундай давом этадиган бўлса, биз ижтимоий муаммога ҳам дуч келамиз”, – дейди Афғонистон журналистлари миллий иттифоқи ижрочи директори Аҳмад Шуайб Фано. 

«8 Субҳ» газетаси муҳаррири ўринбосари Ашоқ Али Иҳсоснинг айтишича, ҳар куни Кобул ва айрим вилоятларга 15 минг нусхада газета тарқатилар эди. Аввалги ҳукумат ағдарилгач, бу жараён тўхтаб қолган. 

Умуман олганда, толибларнинг ҳокимиятга келиши билан Афғонистондаги иқтисодий вазият оғирлашди. “Толибон” ҳокимиятини дунёдаги бирор давлат ҳали тан олгани йўқ. 2020 йилдаги маълумотларга кўра, Афғонистон бюджетининг қарийб 43 фоизи хорижий донорлар ҳисобидан шаклланар эди, ҳозир уларнинг аксари лойиҳаларини тўхтатиб қўган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон ТИВ Термиздаги ҳолат бўйича баёнот берди

3327 20:22 05.07.2022

ТИВ Афғонистон бўйича халқаро конференция ҳақида маълумот берди

240 10:15 02.07.2022

Туркманлар ҳам Афғонистонга ёрдам юборади

251 10:45 27.06.2022

Ўзбекистондан афғон халқига иккита самолётда ёрдам юборилди

694 23:42 25.06.2022

Эрон сув масаласида яна Толибонга мурожаат қилди

808 16:20 25.06.2022

БМТ: Афғонистон муаммоларини ҳал қилишнинг ягона йўли Толибон билан мулоқот

247 17:25 24.06.2022
« Орқага