Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғонистон: ўрмонларни ҳимоя қилиш учун ҳарбий бўлинма тузилди

969

Афғонистоннинг муваққат ҳукумати мамлакат ўрмонларини кесилишдан ҳимоя қилиш учун махсус ҳарбий бўлинма тузди, деб хабар беради “РИА Новости”.

Махсус “яшил бирлик”ни ташкил этиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган. Афғонистон Ички ишлар вазирлиги уни шакллантириш устида ишламоқда.

“Ушбу бўлинма Афғонистон ўрмонларини ҳимоя қилади ва уларнинг кесилиши, шунингдек, мамлакат ташқарисига ёғоч контрабандасининг олдини олади”, – деди Ички ишлар вазирлиги вакили Саид Хости.

Қишлоқ хўжалиги вазирининг табиий ресурслар ва ирригация масалалари бўйича ўринбосари Шамсуддин Шариатининг қайд этишича, ҳукумат нафақат писта дарахтлари, балки мамлакатдаги барча ўрмонларнинг кесилишини тўхтатиш ниятида.

Қишлоқ хўжалиги, ирригация ва чорвачилик вазирлиги маълумотига кўра, жорий йилда Афғонистонда писта ҳосили ўтган йилга нисбатан кўпайган ва минглаб тонна писта экспорт қилинган.

Афғонистоннинг кўплаб вилоятларида, хусусан, Ҳирот, Қундуз, Бодғис ва Фарёбда писта дарахтлари ўсади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

102 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

151 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

149 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

230 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

215 18:58 18.08.2022

Саудияда «Vision-2030», бизда «Янги Ўзбекистон». Ўзбек дипломатининг интервьюси

156 18:55 18.08.2022
« Орқага