Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғонистон ўзбеклари ҳукумат тайинлаган волийдан норози

2251

Афғонистоннинг шимоли-ғарбидаги Фарёб вилоятида президент томонидан тайинланган янги волийнинг маҳаллий халқ вакили эмаслиги норозиликларга сабаб бўлди. Вилоятда тўққиз кундан бери норозилик намойишлари бўлиб ўтяпти. Намойишчилар “Адолат истаймиз!”, “Ҳуқуқларимиз учун курашамиз!”, “Йўқолсин камситиш!” дея ҳайқирмоқда.

Намойишчиларнинг фикрича, Фарёбни яхши билмайдиган кишининг вилоят волийси этиб тайинланиши ҳудудда беқарорликка сабаб бўлиши мумкин. Намойишда қатнашган Муҳаммад Исмоил Хон “Анадолу” агентлигига берган интервьюсида марказий ҳукумат фарёбликларнинг истакларини эътиборсиз қолдираётганини айтди.

«Биз ҳукуматнинг йўл қўйган хатосини тезроқ тузатишини истаймиз. Фарёбликлар мустабидликка йўл қўймайди», – деди у.


Афғонистон президенти Ашраф Ғани 20 апрель куни ўзбек миллатига мансуб волий Нақибуллоҳ Фоиқийни ишдан олиб, унинг ўрнига пуштун Муҳаммад Довуд Лағмонийни тайинлаган. 
Pajhwok агентлигининг хабар беришича, якшанба куни фарёбликлар волий лавозими учун уч номзодни тақдим этишган. Улар маршал Абдулрашид Дўстимга мурожаат қилиб, ушуб номзодлардан бири тасдиқланиши учун президент маъмурияти билан келишишни сўраган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Об-ҳавода кескин ўзгариш кутилмоқда

930 11:54 30.11.2022

2022 йил 1 декабрдан...

689 10:57 30.11.2022

Президентнинг Саудия Арабистонига ташрифидаги келишувлар амалга татбиқ қилинмоқда

640 16:08 29.11.2022

Мамлакатимизда шакар ишлаб чиқариш ҳажми ошди

335 15:30 29.11.2022

Путин Тоқаевга Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузишни таклиф қилди

896 09:10 29.11.2022

Ўзбекистон 8 миллион тонна сабзавот етиштирди

307 12:15 28.11.2022
« Орқага