Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Афғонистонда яна уруш бошланиши мумкин”

906

Агар тинчлик ўрнатилмай туриб хорижий қўшинлар Афғонистондан олиб чиқиладиган бўлса, яна фуқаролар уруши бошланиб кетиши мумкин. “Анадолу” агентлигининг хабар беришича, бу ҳақда Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Муҳиб айтган.

Унинг фикрига кўра, хорижий давлатлар қўшинлари Афғонистонни тарк этишга шошилмаслиги, “Толибон” ҳаракати эса тинчлик ўрнатиш учун берилган имкониятдан фойдаланиши ва мамлакат чет эллик террорчилар марказига айланишига йўл қўймаслик учун ҳаракат қилиши зарур.

Айни пайтда Ҳамдуллоҳ Муҳиб “Толибон” ҳаракатининг музокарачилар гуруҳи тинчлик масаласида қарор қабул қилиш ваколатига эга эмаслигини таъкидлади.

“Толиблар уруш билан ҳеч нарсага эришмайди ва жанговар ҳаракатлар орқали ҳокимиятни эгаллаб ололмайди. Улар интилаётган нарсасини фақатгина тинч йўл билан қўлга киритиши мумкин”, – деди Афғонистон президентининг маслаҳатчиси.

Яқин ҳафталарда Туркиянинг Истанбул шаҳрида Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади. У 18 март куни Москвада ўтказилган, шунингдек, Қатарда бўлиб ўтган конференцияларнинг мантиқий давоми бўлади.

Эслатиб ўтамиз, “Толибон” ҳаракати жорий йилнинг 1 майига қадар хорижий давлатлар қўшинлари Афғонистонни тарк этишини истаяпти. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ – Афғонистон: уруш хронологияси

684 14:00 15.05.2021

Афғонистондаги АҚШ аскарлари Ўзбекистонга кўчириладими?

1861 16:30 10.05.2021

Кобулдаги портлашлардан ким манфаатдор?

1173 14:30 10.05.2021

Пентагон толибларнинг ютишига ишонмайди

1083 02:00 08.05.2021

Афғонистон: журналистлар икки ўт орасида қолди

322 13:40 06.05.2021

“Толибон” АҚШга шарт қўйяпти

1021 09:30 04.05.2021
« Орқага