Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғонистондаги машҳур Жом минораси вайронага айланиши мумкин

1439

Афғонистоннинг ғарбий Ғур вилоятидаги машҳур Жом минораси вайронага айланиш арафасида. Бу ҳақда вилоят волийлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда TOLOnews.

Минора тоғлар орасида, Жамруд ирмоғи Ҳарируд дарёсига қуйилган жойда, Жом қишлоғи ҳудудида жойлашган бўлиб, 2002 йилда ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. 

“Агар эътибор қаратилмаса, тез орада миноранинг бузилиб кетишига гувоҳ бўламиз, бу эса шармандалик. ЮНЕСКО масъуллари бу масалага эътибор қаратиши зарур”, – деди Ғур вилояти Ахборот ва маданият департаменти раҳбари Абдул Ҳай. 

Таъкидланишича, охирги йигирма йил давомида минора мутлақо қаровсиз қолган. Қиш ойларида бузилиб кетиши мумкинлигидан хавотир билдириляпти. 

Ўйма безаклари билан машҳур 65 метрлик Жом минораси 1194 йилда ғурийлар сулоласи даврида барпо этилган. У Фирузкўҳ шаҳридан қолган ягона иншоот деб тахмин қилинади. Фирузкўҳни 1221 йилда Чингизхон қўшинлари босиб олган ва вайрон қилган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

291 18:58 18.08.2022

Туркия Афғонистондаги терактни қоралади

305 14:30 18.08.2022

БМТ Афғонистон ҳақида билиш керак бўлган беш жиҳатни эълон қилди

453 15:20 17.08.2022

«Толибон» асирлигида исломни қабул қилган австралиялик Кобулга келди

986 09:45 17.08.2022

АҚШ Афғонистоннинг миллиардларини қайтарадими?

472 12:50 16.08.2022

Қатар Фаластин ва Афғонистондаги вазиятдан хавотирда

412 15:50 14.08.2022
« Орқага