Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

 Афғонистондаги шиа масжиди худкуш томонидан портлатилди

664

Афғонистон шимолида жойлашган Мозори Шариф шаҳридаги шиаларга қарашли масжидининг портлаши учун жавобгарликни ИШИД террор ташкилоти ўз зиммасига олди. Бу ҳақда гуруҳ жангарилари ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари орқали маълумот тарқатди.

Гувоҳларнинг айтишича, портлаш қурбонлари сони 31 кишига етган, 80 дан ортиқ киши жароҳатланган. Ҳужум пешин намози вақтида амалга оширилгани айтилмоқда.

Аввалроқ Мозори Шариф шаҳар шифохонаси шифокори Ғавсуддин Анварий масжидлардан бирида содир бўлгани, портлаш оқибатида камида ўн киши ҳалок бўлгани ва 40 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, худкуш-террорчи намоз ўқиётганда ўзини портлатиб юборган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Термиз яқинига тушган снарядлар ҳақида муносабат билдирди  

577 23:18 06.07.2022

Ўзбекистон ТИВ Термиздаги ҳолат бўйича баёнот берди

4120 20:22 05.07.2022

ТИВ Афғонистон бўйича халқаро конференция ҳақида маълумот берди

243 10:15 02.07.2022

Туркманлар ҳам Афғонистонга ёрдам юборади

253 10:45 27.06.2022

Ўзбекистондан афғон халқига иккита самолётда ёрдам юборилди

694 23:42 25.06.2022

Эрон сув масаласида яна Толибонга мурожаат қилди

808 16:20 25.06.2022
« Орқага