Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғонистонга катта ёрдам ваъда қилинди

564

Кеча, 13 сентябрь куни Женевада бўлиб ўтган конференцияда донор мамлакатлар Афғонистонга 1,1 миллиард доллар ёрдам ажратишга ваъда қилди.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Афғонистон учун кутилганидан ҳам ортиқ кўмак тўпланганини айтди. Унинг билдиришича, халқаро конференцияда 96 давлат ҳамда ўнлаб минтақавий ва халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Гутерришнинг таъкидлашича, агар Афғонистон иқтисодиёти буткул издан чиқадиган бўлса, мамлакат учун гуманитар ёрдамнинг ўзи камлик қилади. Шунингдек, у “Толибон” ҳаракати аҳолига гуманитар ёрдамни етказишда ҳамкорлик қилишга ваъда берганини билдирди.

“Улар хавфли ҳудудларга борадиган БМТ карвони учун хавфсизликни таъминлашга сўз берди”, – деди БМТ раҳбари.

Аввалроқ Антониу Гутерриш халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилиб, афғонистонликлар учун 606 миллион доллар ёрдам кўрсатишга чақирган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Афғонистон: моддий қийинчилик туфайли газета-журналлар ёпиляпти

135 16:05 23.09.2021

«Толибон» БМТ Бош ассамблеясида чиқиш қилишни сўради

628 13:35 22.09.2021

Шавкат Мирзиёев Афғонистонни яккалаб қўймасликка чақирди

405 09:10 22.09.2021

“Америка жавобгарликка тортилиши зарур” – “Толибон” 

788 13:01 21.09.2021

Покистон: «Афғонистонда фуқаролар урушининг олди олинди..»

664 08:29 21.09.2021

ЖССТ раҳбари “Толибон” билан музокара ўтказади

408 17:05 20.09.2021
« Орқага