Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғонистонга уммон ортидан ҳам ёрдам келади

664

Маълум қилинишича, АҚШ президенти Жо Байден 1000 киши ҳалок бўлган ва 1500 киши жароҳат олган зилзила фалокатини бошидан кечирган Афғонистонга зарур ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли муассасаларга топшириқ берган.

АҚШ Миллий Хавфсизлик маслаҳатчиси Жейк Сулливан баёнотида Афғонистондаги зилзила фалокатидан жуда қайғули эканини билдирди. 

Оқ Уй раҳбарининг минтақадаги ўзгаришларни яқиндан кузатиб бораётганини маълум қилган Сулливан "Байден АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги ва бошқа федерал муассасаларга минтақа халқига ёрдам бериш учун кўрсатма берди" деди.   

Салливан, офатдан кейин афғон халқининг ёнида бўлишда давом этишларини таъкидлади.    

Афғонистон давлат ахборот агентлигининг хабар беришича, кучли зилзила оқибатида камида 1000 киши ҳалок бўлган ва 1500 киши жароҳатланган.

Аввалроқ жафокаш афғон халқига биринчилардан бўлиб Ўзбекистон ёрдам юборгани ҳақида хабар берган эдик.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

446 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

744 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

170 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

263 21:00 01.07.2022

Хотира

287 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

248 20:00 01.07.2022
« Орқага