Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Афғонистонлик қочқинлар минтақада қолиши керак” – Греция

451

Греция ҳукумати Афғонистондан қочқинлар оқими ортиши ва 2015 йилдагидек қочқинлар инқирози келиб чиқиши мумкинлигидан хавотирда. Мамлакат бош вазири  Кириакос Мицотакис бундай инқирознинг такрорланишига йўл қўйилмаслигини маълум қилди. 

2015 йилда Суриядаги уруш туфайли 1 миллион қочқин Туркия ва Греция орқали Европага боришга уринган эди. 

Мицотакиснинг таъкидлашича, Европа афғонистонлик қочқинлар Афғонистонга қўшни давлатларда қолиши учун музокаралар олиши боришини зарур. Шунингдек, у Европа Иттифоқининг умумий миграция сиёсатига эҳтиёжи борлигини айтди.  

“Пайшанба куни 26 нафар афғонистонлик аёллар ва уларнинг оилаларини қабул қилдик, лекин бу истисно эди”, – деди Греция бош вазири. 

Греция яқинда Европа Иттифоқининг ёрдами билан Самос оролида қочқинлар лагерини очди. Бироқ инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бу лагер эмас, кўпроқ қамоқхонага ўхшаб кетишини айтиб танқид қилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жамол Қошиқчини ўлдиришда гумонланувчи Парижда ҳибсга олинди - ОАВ

134 10:46 08.12.2021

Бухоро: қадимий мадрасага гўзаллик салони рекламаси ўрнатилган

242 10:12 08.12.2021

Афғонистон: ўрмонларни ҳимоя қилиш учун ҳарбий бўлинма тузилди

155 09:39 08.12.2021

БААда дам олиш кунлари ўзгаради

624 09:15 08.12.2021

Минглаб фуқародан асоссиз айбловлар олиб ташланди, юзлаб фуқаро оқланди

390 08:08 08.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг мавзуси

497 22:05 07.12.2021
« Орқага