Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғонистон. Баграм авиабазасининг Хитойга топширилиши ҳақида хабар берилди

1588

«Толибон» ҳаракати Қатар сиёсий идорасининг расмий вакили  Муҳаммад Суҳайл Шоҳин АҚШнинг Афғонистондаги собиқ ҳарбий -ҳаво кучлари Баграм базасини Хитойга ўтказиш эҳтимоли ҳақидаги ОАВдаги хабарларни рад этди. «Бу ёлғон», деди у бугун, 8 сентябрда журналистларга.

Аввалроқ, Ҳиндистоннинг «Пионер» газетаси манбаларга таяниб, «Толибон» Афғонистоннинг Баграм авиабазасини Хитойга ўтказиши ва Покистонга Қандаҳордаги аэродромдан операцион мақсадларда фойдаланишига рухсат бериши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

Манбаларнинг хабар беришича, ҳозирда Покистон Ҳарбий ҳаво кучлари расмийлари Афғонистондаги бешта ҳаво базасини, шу жумладан Қандаҳор, Баграм ва Кобулдаги аэродромларни текширмоқда ва Хитой делегацияси “Толибон”нинг юқори раҳбарияти билан хавфсизлик билан боғлиқ масалаларни, шу жумладан, Баграмдаги базанинг эҳтимолий фойдаланиш масалаларини муҳокама қилган..

Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Ван Венбин бу маълумотни рад этди.

Бугун Нью-Деҳлида хавфсизлик масалалари бўйича Россия-Ҳиндистон маслаҳатлашувлари бошланган. Унинг асосий мавзуларидан бири – Афғонистондаги вазият. Уларга Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев ва Ҳиндистон Бош вазирининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ажит Довал раислик қилади. Бу музокаралар 24 август куни Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги телефон мулоқотининг давоми бўлиб, раҳбарлар тегишли расмийларга Афғонистон масалалари бўйича алоқада бўлишни буюрган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон aфғонистонликларга таъзия билдирди

122 12:05 16.10.2021

Қандаҳордаги теракт қурбонлари сони ортди

272 10:33 16.10.2021

Путин «Толибон»нинг Россияда тан олиниши ҳақидаги саволга жавоб берди

1363 15:20 15.10.2021

Шошилинч! Афғонистонда яна теракт

916 14:30 15.10.2021

Ўзбекистон ва «Толибон» музокаралари қолдирилди

892 14:04 15.10.2021

Афғонистон ўрмонларида дарахт кесиш тақиқланди

415 13:45 15.10.2021
« Орқага