Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғонистоннинг кўчмас мулк ва кадастр бўйича давлат агентлигига маҳаллий татар раҳбарлик қилади

704

Афғонистон ҳукумати татар миллатига мансуб Мавлавий Абдул Али Умарийни Афғонистоннинг кўчмас мулк ва кадастр бўйича давлат агентлиги раҳбари этиб тайинлади.

У асли Форёб вилоятидан. Олий маълумотли, диний маълумотга ҳам эга. Мавлавий лавозимга тайинлангач, Россия мусулмонларининг Қозон хайрия ватанпарварлик жамғармаси ва Афғонистон Татар кенгаши делегациясини қабул қилди.

“Биз жаноб Мавлавийни лавозимга тайинлангани билан табриклаб, агентлик, жамғарма ва кенгаш ўртасидаги алоқаларни ҳар томонлама ривожлантириш ҳақида гаплашдик”,  деди Афғонистон татарлари кенгаши раҳбари Забиҳулло Нодирий Татар.

Агентликнинг янги раҳбари зиммасида ер кадастрлари тизимини тартибга солиш борасида кўп ишлар турибди. Айни пайтда ер билан боғлиқ битимларининг деярли 80 фоизи олди-сотти шартнома ҳужжатларисиз, норасмий равишда тузилган. Шу сабабли, кўпинча маълум бир ер участкасига эгалик қилиш масаласида чалкашликлар юзага келади. Маҳаллий судлар ҳужжатли далиллар ва реестрдан кўчирма бўлмаса, бундай низоларни самарали ҳал қила олмайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Путиннинг ҳаракатларида ватанга хиёнат аломатлари бор» — Санкт-Петербург депутатлари амалдорларга қарши курашмоқда

197 16:35 27.01.2023

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди муносабат билдирди

524 15:58 27.01.2023

Human.uz раҳбар ва ижодий гуруҳини «орган ходимлари» олиб кетди

602 15:35 27.01.2023

Эрондаги Озарбайжон элчихонасига ҳужум уюштирилди

253 15:05 27.01.2023

Эрон хакерлари сиёсатчилар ва журналистларга тобора кўпроқ ҳужум қилмоқда

186 14:20 27.01.2023

Германияда Россия фойдасига жосусликда гумон қилинган шахс ҳибсга олинди

240 13:50 27.01.2023
« Орқага