Aфғонистон шимоли-шарқида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди.
AҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, Ер силкинишлари бугун, 7 ноябрь куни эрталаб қайд этилган.
Зилзила манбаи 103,1 км чуқурликда жойлашган. Зилзила маркази Бадахшон вилоятининг Хитой ва Тожикистон билан чегарадош Журм вилоятида жойлашган.
Ер силкинишлари Бадахшонга туташ вилоятларда, шунингдек, Тожикистон ва Покистоннинг чегарадош вилоятларида ҳам сезилган.
Бадахшон маданият ва ахборот бошқармаси бошлиғи Муазиддин Aҳмадийнинг журналистларга айтишича, қурбонлар ва вайроналар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
22 июнь куни Aфғонистоннинг шарқий вилоятларида содир бўлган 5,9 магнитудали зилзила оқибатида 1200 га яқин одам ҳалок бўлганди.