Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистондан электр учун қарзи ошиб бормоқда

755

Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистондан импорт қилинадиган электр энергияси учун 100 миллион доллардан ортиқ қарзи борлигини маълум қилди.

Вазирлик матбуот котиби Ахтар Муҳаммад Нусратнинг айтишича, Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон ва Тожикистон банкларига айни дамда пул ўтказишда муаммолар бор, бу эса қарзларни тўлашга тўсқинлик қилмоқда.

Энергетика ва сув хўжалиги вазирлиги электр энергияси учун пул тўлашга ҳаракат қилмоқда, деди Нусрат.

«Ўзбекистоннинг ўз муаммолари бор, биз тўламоқчимиз, лекин муаммо банкларда», - дейди Ахтар Муҳаммад Нусрат.

Айни пайтда, Da Afghanistan Breshna Sherkat ташкилотининг собиқ раҳбари Омонулла Ғолибнинг айтишича, Афғонистон Марказий Осиё мамлакатларига, хусусан, Ўзбекистонга электр энергиясини сотиб олиш учун йилига 300 миллион долларга яқин пул тўлайди.

«Афғонистон электр энергиясининг катта қисмини Ўзбекистондан сотиб олади. Бу йилига тахминан 108 миллион доллар. Энди муаммо ҳисобларни тўлашда», деган у ва Украинадаги уруш қўшни давлатлар учун банк жараёнини мураккаблаштирганини қўшимча қилди.

Кобул аҳолиси Да Афғонистон Брешна Шеркат маҳаллий электр энергиясига кўпроқ сармоя киритиши кераклигини айтади.

Аввалроқ АҚШнинг Афғонистонни қайта тиклаш бўйича махсус бош инспектори (SIGAR) Афғонистон электр энергиясининг 80 фоиздан ортиғини қўшни давлатлардан импорт қилишини ва агар бу давлатлар электр энергиясини узиб қўйса, ўн миллиондан ортиқ афғоннинг уйлари қоронғуликда қолишини айтган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

474 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

787 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

189 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

275 21:00 01.07.2022

Хотира

299 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

251 20:00 01.07.2022
« Орқага