Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Афинада ниҳоят масжид очиладими?

1800

Греция пойтахти Афинада мамлакат усмонийлар салтанатидан мустақиллика эришганидан бери илк бор расман масжид очилиши кутилмоқда. Таълим ва дин ишлари вазирлиги пойтахтдаги ягона масжид кузда очилишини маълум қилди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”. 

Тахминан 250 минг мусулмон яшайдиган Афина бутун Европада масжиди йўқ ягона пойтахт ҳисобланади. 2007 йилда таклиф қилинган масжид лойиҳаси черковнинг қаттиқ қаршилигига дуч келган эди.  

Ниҳоят, 12 йил деганда масжид қурилиши тамомланди. Давлат бюджетидан ажратилган маблағ ҳисобига барпо этилган масжидда бир пайтда 350 киши намоз ўқиши мумкин. Масжиднинг минораси ҳам, гумбази ҳам йўқ.  

Афиналик мусулмонлар шу пайтгача кичик намозхоналардан фойдаланиб келишади.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Греция транспорт вазири истеъфога чиқди

625 12:42 02.03.2023

Грецияда юк ва йўловчи поездлари тўқнашиб кетди

636 09:49 01.03.2023

Греция Фуқаро мудофааси вазири бирдамлик юзасидан Туркияга ташриф буюрди

785 18:05 10.02.2023

Анқара Грецияни НАТОнинг Эгей денгизидаги миссиясини олдини олишга уринаётганликда айблади

681 15:15 20.12.2022

902.gr: Грециянинг Александруполис шаҳрида НАТО зирҳли машиналари ортилган поезд рельсдан чиқиб кетди.

1646 19:35 03.12.2022

Греция. Родосдаги масжид мусиқачиларга бериб юборилди

1437 22:05 27.10.2022
« Орқага