Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Африкада чигиртка балоси: Танзания шошилинч чоралар кўряпти

1018

Танзания шимолидаги Климанжаро провинциясини чигирткалар босди. “Анадолу” агентлигининг хабар беришича, Кениядан келган чигирткалар далалар ва экинларга зарар бера бошлаган. 

Зараркунандаларга қарши курашиш учун ҳудудга дарҳол иккита махсус самолёт ва қишлоқ хўжалиги мутахассислари юборилди. 

Кения, Эфиопия, Судан сингари бир қатор Шарқий Африка мамлакатлари охирги йилларда чигирткалар истилосидан талафот кўряпти. БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотига кўра, минтақада чигирткаларга қарши курашиш учун 38 миллион доллар маблағ зарур. Ташкилот яқинда янги чигиртка галалари Эфиопия, Кения ва Сомалида тарқала бошлагани, улар Жанубий Судан, Танзания ва Угандага ҳам етиб бориши мумкинлигидан огоҳлантирган эди. 

Бир километр квадрат майдонни эгаллаган 40-80 миллион атрофидаги чигиртка бир кунда 35 минг кишига етадиган озиқни еб қўйиши мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мисрдаги анжуманда вафот этган Муҳаммад ал-Қаҳтонийнинг сўнгги сўзлари нима бўлган эди?

9240 12:30 10.08.2022

Москва фаоллашмоқда: Россия Африкада қандай мақсадларни кўзлаган?

1631 12:50 08.08.2022

Африкага оммавий очарчилик таҳдид қилмоқда 

408 18:00 06.08.2022

Макрон: Франция Россиянинг Африкадаги режаларини кенгайтиришга йўл қўймайди

479 09:04 27.07.2022

Бир кун жанжал чиққан уйдан... Ёхуд уч ойда 4 миллиард доллар зарар – Ливия

390 15:25 26.07.2022

Хайриячи сифатида танилган футболчи “Африкада биринчи”

522 19:05 23.07.2022
« Орқага